Barcha yangiliklar
"Темир дафтар" рўйхатига киритилган ижтимоий ёрдамга муҳтож ҳар бир оилаларни яшаш шароитлари ўрганилди
Gallery image 4971
Gallery image 4972
Gallery image 4973
Gallery image 4974
MADAMINOV SHERZODBEK KOBILJONOVICH
05 Fev 2024
06:08

"Темир дафтар" рўйхатига киритилган ижтимоий ёрдамга муҳтож ҳар бир оилаларни яшаш шароитлари ўрганилди

Ўзбекистонда ижтимоий ёрдамга муҳтож аҳолини давлат томонидан ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартиришга қаратилган бир қанча ижобий ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, сўнгги йилларда юртимизда эътиборга муҳтож аҳолимиз қатламига ғамхўрлик кўрсатиш бўйича янги тизим ва механизмлар жорий этилган. Ушбу тизимга мувофиқ, аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш, ишга жойлаштириш, жумладан имконияти чекланган шахсларни давлат ҳисобидан ҳимоялаш.

Бўстон тумани ҳокими, Кенгаш раиси С.Носирова ҳамда халқ депутатлари Бўстон туман Кенгаши Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссия раиси М.Тўйчиевалар томонидан "Темир дафтар" рўйхатига киритилган ижтимоий ёрдамга муҳтож ҳар бир оилаларни яшаш шароитлари ўрганилди ва уларга озиқ-овқат махсулотлари берилди.