Barcha yangiliklar
Депутат назорати
Gallery image 54844
ABDUMUMINOVA NAZIRA ABDULLAYEVNA
19 Avg 2025
11:29

Депутат назорати

 Депутат сўрови ижроси юзасидан жорий йилнинг 11-августда Халқ депутатлари Гулистон шаҳар кенгаши депутати Н.Рустамова томонидан Тараққиёт МФЙ ҳудудидаги фуқаролар мурожаатлари юзасидан ўрганишлар олиб борилди. Тараққиёт маҳаллада жойлашган “WANGDA METAL” МЧЖ ҚК фаолиятида Ўзбекистон Республикаси табиатини муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишига оид қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари ижросини таъминлаши юзасидан
камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди. Депутат томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши Сирдарё вилоят бошқармасига депутат сўрови юборилди. Депутат сўрови ижроси юзасидан олиб борилган ўрганишларга кўра “WANGDA METAL” МЧЖ ҚКга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сонли қарорига асосан атроф муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун 31 362 104 сўм қўшимча компенсасия тўлов ва базавий хисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида маъмурий жарима чораси қўлланилди.