Barcha yangiliklar
Халқ депутатлари Фурқат туман Кенгашининг навбатдаги етмиш иккинчи сессияси бўлиб ўтди
Gallery image 4808
Gallery image 4809
Gallery image 4810
Gallery image 4811
Gallery image 4812
Gallery image 4813
Gallery image 4814
Gallery image 4815
Gallery image 4816
Gallery image 4817
XALIMOV MIRZIYODJON MANSURJON O‘G‘LI
30 Yan 2024
12:00

Халқ депутатлари Фурқат туман Кенгашининг навбатдаги етмиш иккинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессияда туман ҳокими, туман Кенгаши депутатлари, туман секторлари раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.

Сессия ишини олиб борган туман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Жаҳонгир Жуманов кун тартибидаги масалаларга эътибор қаратди.

Кун тартибига кўра, биринчи масала юзасидан туман ҳудудида ўтган йил давомида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда унга қарши курашиш борасидаги амалга оширилган ишлар тўғрисида туман прокурори Санжарбек Аминжоновнинг ҳисоботи тингланди.

Кейинги масала, туман ички ишлар бўлими шахсий таркиби томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятининг 2023 йил якуни юзасидан ички ишлар бўлими бошлиғи Акмалжон Хаджаевнинг ҳисоботи тингланди.

Сессияда шунингдек, туман адлия бўлими, халқ қабулхонаси, иқтисодиёт ва молия бўлими, камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими, мажбурий ижро бюроси раҳбарларининг ахборот ва ҳисоботлари тинланди.

Сессия давомида соҳалар кесимида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар, йўл харита ва иш режалар тасдиқланди.

Сессияда кўриб чиқилган ҳар бир масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.