Barcha yangiliklar
ДЕПУТАТ МАҲАЛЛАДА САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ ҚИЛДИ
Gallery image 51371
Gallery image 51372
Gallery image 51373
YERNIYAZOV KAKIMBEK AKILBEKOVICH
25 Iyul 2025
10:20

ДЕПУТАТ МАҲАЛЛАДА САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ ҚИЛДИ

Дастлаб, учрашувда депутат М.Тажимова  сайловчиларга ҳисобот берди, ҳусусан, Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимизда юртимиз тараққиёти ва аҳолининг турмуш фаровонлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун моҳияти, шунингдек, Қорақалпоғистон учун қабул қилинган фармон ва қарорлар асосида амалга оширилаётган ишлар хусусида батафсил маълумот берди.

Амалий тадбир давомида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича мавжуд муаммолар, ҳудуд аҳолисининг мурожаатлари тингланди ва уларнинг ечими юзасидан тегишли вазифалар белгилаб олинди.