Barcha yangiliklar
Халк депутатлари Вобкент туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гурухининг навбатдаги йиғилиши  бўлиб ўтди.
Gallery image 49132
Gallery image 49133
Gallery image 49134
Gallery image 49135
Gallery image 49136
NAVRO‘ZOV BEHRUZ BOTIROVICH
08 Iyul 2025
18:58

Халк депутатлари Вобкент туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гурухининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-330-сонли “Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича туман йўллардан фойдаланиш корхонаси давлат муассасаси мутасаддиларининг ҳисоботи тингланди.  

Даставвал ушбу масала юзасидан олиб борилган ўрганиш якунлари бўйича депутатлик гуруҳи раҳбари Т.Жўраев ахборот берди.

Йигилишда мухокама этилган масала юзасидан партия фаоллари ва халк вакиллари уз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Сохада учраётган айрим муаммолар ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш зарурлиги таъкидланди.

 Йиғилишда муҳокама этилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.