Barcha yangiliklar
Депутат маҳалладаги асфалтлаш ишларини бориб ўрганди.
Gallery image 49016
Gallery image 49017
Gallery image 49018
XAZRATKULOV SHUXRAT BAZARBAYEVICH
08 Iyul 2025
12:15

Депутат маҳалладаги асфалтлаш ишларини бориб ўрганди.

Халқ депутатлари Гулистон туман Кенгаши 19-Бахмал сайлов округи депутати М.Усманова бошчилигида “Ташаббусли буджет” лойиҳаси фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, маҳаллий муаммоларга тезкор ва самарали ечим топиш йўлида муҳим воситага айланмоқда. Хусусан, Гулистон тумани “Бешбулоқ” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқароларнинг ташаббуси билан “Сохибкор”, “Ғазна”, “Ўрикзор”, “Шодлик”, “Коинот” ҳамда “Мевазор” кўчаларини қамраб олган жами 2 минг 152 метр ички йўлларни таъмирлаш лойиҳаси “Ташаббусли буджет” дастурининг 1-мавсумида ғолиб деб топилди. Бугун “Бешбулоқ” маҳалласи нафақат обод йўллари билан, балки фаол фуқаролари билан ҳам ажралиб турибди. Ташаббусли буджет доирасида барча ички йўллар асфалт қилиниб, аҳолининг кўп йиллик орзуси рўёбга чиқди.