Barcha yangiliklar
Депутат "Ташаббусли бюджет" лойихаси доирасида ғолиб бўлган объектларни ўз назоратига олди.
Gallery image 49013
Gallery image 49014
Gallery image 49015
XAZRATKULOV SHUXRAT BAZARBAYEVICH
08 Iyul 2025
11:53

Депутат "Ташаббусли бюджет" лойихаси доирасида ғолиб бўлган объектларни ўз назоратига олди.

Халқ депутатлари Гулистон туман Кенгаши 19-Бахмал сайлов округи депутати А.Элтаев бошчилигида Гулистон тумани "Бахмал" маҳалласи Ободон ва Боғишамол кўчаларидаги ички йўллар тўлиқ таъмирланиб, замонавий қиёфа касб этди. Мазкур ишлар “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида амалга оширилди. Ободон кўчасида 1200, Боғишамол кўчасида 1300 метр ички йўлларга асфалт ётқизилди. Ушбу лойиҳалар “Ташаббусли бюджет” дастурининг 1-мавсумида энг кўп овоз тўплаб, ғолиб деб топилди. Аҳоли ташаббуси билан берилган таклиф 2 минг 198 нафар фуқаро томонидан қўллаб-қувватланди. Тендер жараёни “Шаффоф қурилиш” электрон платформаси орқали ўтказилиб, лойиҳа ижроси “Камолиддин Файз Барака” МЧЖга топширилди. Корхона йўлсозлари томонидан ишлар сифатли ва белгиланган муддатда бажарилди.