Barcha yangiliklar
O`zLiDeP  шаҳар Кенгаши депутатлари  вилоят юқумли касалликлар клиник шифохонаси фаолияти билан танишдилар.
Gallery image 48905
Gallery image 48906
Gallery image 48907
Gallery image 48908
MUXITDINOV MUXAMMADFUZAYLIDDIN BAXROM UGLI
07 Iyul 2025
15:28

O`zLiDeP шаҳар Кенгаши депутатлари вилоят юқумли касалликлар клиник шифохонаси фаолияти билан танишдилар.

OʼzLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Самарқанд вилоят юқумли касалликлар клиник шифохонасида учрашув ташкил этилди. Тадбирда шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Ф.Ғайбуллаев томонидан Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил 7 май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар юзасидан ўз таклиф ва мулохазаларини билдириб ўтди.️ Шу билан бирга учрашув давомида OʼzLiDeP шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари Б.Рахмонов, М.Хосиловалар томонидан сўнгги йилларда мамлакатимизда тиббиёт сохасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар мазмун-моҳияти юзасидан фикр мулоҳазаларини билдириб ўтишди. ️ Хозирги вақтда шифохонада 370 нафар беморларга 73 нафар тиббиёт ходимлари муолажа ишларини олиб боришмоқда. Ташриф якунида депутатлар қиёфаси тубдан янгиланган муассасада тиббиёт ходимлари ва беморлар учун яратилган шароитлар билан танишдилар.