Barcha yangiliklar
Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш доирасида жойларда олиб борилаётган ишлар долзарб тус олмоқда.
Gallery image 48181
Gallery image 48182
EGAMBERDIYEV KOMILJON OLIMJONOVICH
02 Iyul 2025
09:20

Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш доирасида жойларда олиб борилаётган ишлар долзарб тус олмоқда.

Барака МФЙда 9 миллиард 80 миллион сўмлик ички йўлларни асфальтлаш ва электр энергияси тизимини тубдан янгилаш ҳаракатлари бошлаб юборилди. Аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш ва бу жараён устидан жамоатчилик назорати ўрнатишни Янгиқўрғон туман Кенгаши депутатлари Икромжон Қодиров ва Фахриддин Отабоевлар ўз зиммаларига олдилар. Тез кунлар ичида маҳалла кўчалари янада обод бўлади, аҳолининг турмуш даражаси юксалади. Фуқароларнинг ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган ҳам ижтимоий, ҳам иқтисодий ислоҳотлар натижасини кўриб рози бўлиб яшашига эришамиз. Бу эса ижро ҳокимияти ва вакиллик органининг асл мақсадидир.