Barcha yangiliklar
Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди
Gallery image 4234
ABDUFATOYEV ABDURAXIM ABDUKARIMZODA
29 Dek 2023
02:05

Халқ депутатлари Сўх тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

Сессия ишини туман ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Сайидбаҳром Сайидмусаев олиб борди.

Сессияга қўйидаги масала қўйилди ва депутатлар томонидан муҳокама этилди:

Сўх туманининг 2024 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида.
Сессия кун тартибига қўйилган масала юзасидан депутатлар туман молия бўлими мудири Зайлиддин Искандаровнинг маърўзасини тинглашди.

Кун тартибидаги масала депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилиниб, саволлар берилди ва ўз ўрнида ушбу саволларга маърузачи аниқ мисоллар орқали батафсил жавоб қайтарди.

Сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди