Barcha yangiliklar
Депутат “Маҳалла еттилиги” билан уйма-уй юриб, фуқароларимиз ҳолидан ҳабар олмоқда.
Gallery image 46916
Gallery image 46917
Gallery image 46918
SHAMSIDDINOVA DILNOZA ILXOMOVNA
23 Iyun 2025
18:00

Депутат “Маҳалла еттилиги” билан уйма-уй юриб, фуқароларимиз ҳолидан ҳабар олмоқда.

 Халқ билан доимий мулоқот олиб бориш, уйма-уй, маҳаллама-маҳалла юриш орқали ҳар бир хонадонга кириб бориш, одамларни қийнаб келаётган муаммоларни чуқур ўрганиш ва ҳал қилишга устувор аҳамият қаратилмоқда. Бундай эзгу ишларнинг туб замирида, авваламбор, халқимизни ҳаётдан рози қилишдек улуғ мақсад мужассам. 

Ушбу тадбирлар доирасида 9-Гулобод сайлов округи депутати Г.Шодиева “Гулобод” МФЙда “маҳалла еттилиги” билан хонадонма-хонадон юриб, аҳоли билан учрашиб, уларни қийнаётган масалалар билан қизиқди. 

Шуниндек, давлатимиз раҳбари томонидан фуқароларни камбағалликдан чиқариш бўйича яратилаётган имкониятлардан
фойдаланишимиз лозимлигини, ишсизликни қисқартиртирш камбағалликка барҳам бериш эканлигини тушунтирди ва ишлаш ниятида бўлган фуқароларнинг рўйхатини шакллантирди.