Barcha yangiliklar
Мустаҳкам оила, фаол хотин-қизлар жамият фаровонлигини белгилайди
Gallery image 46051
Gallery image 46052
Gallery image 46053
Gallery image 46054
Gallery image 46055
Gallery image 46056
NASIROVA SARVINOZ SHEROLIYEVNA
17 Iyun 2025
16:53

Мустаҳкам оила, фаол хотин-қизлар жамият фаровонлигини белгилайди

Мустаҳкам оила, фаол хотин-қизлар жамият фаровонлигини белгилайди

Жорий йилнинг 16 июнь куни “Навоий кон металлургия комбинати жамғармаси” Учқудуқ ҳудудий бошқармасида ишчи хотин-қизлар иштирокида хотин-қилар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш ҳамда гендер тенглик тўғрисидаги қарор ижросини ташкилотда таъминланиши тўғрисида тарғибот тадбири ўтказилди.

Давра суҳбатида Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири М.Камолова ва туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Н.Нажмиддиновалар ўз маърузалари билан иштирок этди. 

Тадбир давомида ишчи ходимлар томонидан олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириш масалалари бўйича саволлар берилди ва ходимларга қонун доирасида тушунчалар берилди.

Мамлакатимизда аёлга бўлган муносабат ўз тарихий илдизларига эга. Бу бежиз эмас. Сабаби аёл — оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки. Бугунги фаровон ҳаётимиз ҳам, ёруғ келажагимиз ҳам аёлларга боғлиқ.

Аёл бор жамиятда, оилада, ижтимоий муҳитда тинчлик-тотувлик, осойишталик, эзгулик, тадбиркорлик, саранжом-саришталик, сабр-қаноат, меҳр-оқибат, инсонга хос моддий ва маънавий саховат бўлади.

Сўнгги йилларда юртимизда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ҳаётида тутган ўрни ва салоҳиятини юксалтириш, уларнинг жамият маънавий ва маданий ҳаётидаги обрў-эътибори ва нуфузини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани боиси ҳам шунда.