Barcha yangiliklar
Маросим
Gallery image 45853
TORENOV RUSTAM ABATNIYAZOVICH
14 Iyun 2025
10:22

Маросим

 Хўжайли тумани ҳокимлигининг мажлислар залида туман ҳокими Ж.М.Eрмашев раҳбарлигида яқинда сайланган 28 ўзини ўзи бошқариш органлари раҳбарларига расмий равишда хизмат гувоҳномаси ва кўкрак нишонини топшириш маросими бўлиб ўтди. 28 маҳалланинг 2 маҳалла раиси туман Кенгаши депутати.  

Тадбирда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими бошлиғи Н.Пахратдинов, тегишли соҳа раҳбарлари ва 28 та маҳалла раислари иштирок этди. Маросимда туман ҳокими Ж.Eрмашев сўзга чиқиб, янги сайланган маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига билдирилаётган ишончни оқлаб, ўз вазифаларини фидойилик билан бажариш ва аҳоли муаммоларини ўрганган ҳолда самарали иш олиб боришни алоҳида таъкидлади. Ўз навбатида, маҳалла раислари кўрсатилаётган юксак эътибор учун миннатдорлик билдириб, юклатилган вазифаларни уюшқоқлик билан олиб боришга ваъда берди.