Barcha yangiliklar
Аҳоли учун яна бир қулайлик
Gallery image 3965
Gallery image 3966
Gallery image 3967
MADAMINOV SHERZODBEK KOBILJONOVICH
06 Dek 2023
09:59

Аҳоли учун яна бир қулайлик

Бўстон туманида Конституция қабул қилинган кун муносабати билан туман марказида "ДУР" супермаркетининг ошилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими ва туман Кенгашининг депутатлари, меҳнат фахрийлари ҳамда жамоат фаоллари иштирок этди.

"Мустақиллигимизнинг кейинги беш йили Ўзбекистон тарихига халқимиз ҳаёти ва турмуш тарзи учун, айниқса, келажак истиқболни аниқ белгилаб олишимизга асос бўладиган, мутлақо янги, кенг кўламли, улуғ мақсадлар ва ғояларни ўзида жамлаган ислоҳотлар тўлқини билан кириб келди."- Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг мазкур сўзлари Янги Ўзбекистон ҳаётида давлат ташаббуслари, устувор эътибор ва ғамхўрлик аввало, таълим ва тарбияни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, илм-фан ва инновацияларни тараққий эттиришга қаратилаётганидан далолат беради. 

Тадбир давомида туман ҳокими қурувчи ва тадбиркорларга аҳоли учун кенг имкониятлар яратиб бергани учун миннатдорчилик билдирди.