Barcha yangiliklar
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гавҳар Олимова Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида бўлиб, ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий муаммолар, аҳолининг турмуш тарзига дахлдор масалалар ҳамда таклиф ва ташаббусларни ўрганишга йўналтирилган амалий учрашувлар ўтказди.
Gallery image 45037
Gallery image 45038
Gallery image 45039
Gallery image 45040
Gallery image 45041
Gallery image 45042
Gallery image 45043
Gallery image 45044
ABDIRAZAQOV SHOHRUH ABDIQAXOR O‘G‘LI
05 Iyun 2025
18:27

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гавҳар Олимова Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида бўлиб, ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий муаммолар, аҳолининг турмуш тарзига дахлдор масалалар ҳамда таклиф ва ташаббусларни ўрганишга йўналтирилган амалий учрашувлар ўтказди.

Учрашув давомида депутат аввало шаҳарнинг турли ҳудудларида яшовчи фуқаролар, тадбиркорлар ҳамда маҳалла фаоллари билан очиқ мулоқот қилди. Эътиборлиси, ҳар бир мурожаатга эътиборли ёндашилди, мавжуд муаммоларни жойида ҳал этиш, тегишли ташкилотлар билан биргаликда амалий чоралар кўриш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

Аҳоли томонидан илгари сурилган масалалар орасида ичимлик суви, маҳаллий йўлларни таъмирлаш, ижтимоий хизматлар сифати, ёшлар бандлигини таъминлаш каби масалалар асосий ўринни эгаллади. Шунингдек, депутат маҳаллаларда аёллар фаоллиги ва уларнинг иқтисодий иштирокини кучайтириш, тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш масалаларига ҳам алоҳида тўхталди.

Мазкур учрашувлар нафақат муаммоларни ўрганиш, балки уларга амалий ечим топишга хизмат қилгани билан аҳамиятлидир.