Barcha yangiliklar
ОВУЛГА ТАШРИФ!
Gallery image 41857
Gallery image 41858
Gallery image 41859
Gallery image 41860
Gallery image 41861
Gallery image 41862
Gallery image 41863
Gallery image 41864
Gallery image 41865
Gallery image 41866
Gallery image 41867
NASIROVA SARVINOZ SHEROLIYEVNA
22 May 2025
16:05

ОВУЛГА ТАШРИФ!

Республика ишчи гуруҳи аъзолари томонидан Узунқудуқ овулида жойлашган умумтаълим мактаби, мактабгача таълим ташкилоти ҳамда шифокорлик пункти фаолияти ўрганилди.

 🟢Ушбу муассасалардаги мавжуд моддий-техник база, педагог ва тиббиёт ходимларининг меҳнат шароити, болалар ва беморларга яратилган қулайликлар, жиҳозлар билан таъминланганлик ҳолати батафсил кўриб чиқилди.

 ♦️Мактаб ва боғчаларда таълим-тарбия жараёнини янада такомиллаштириш, болаларга сифатли таълим бериш учун зарур бўлган эҳтиёжлар қайд этилди. Шунингдек, шифокорлик пунктида аҳолига биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

🟢Ташриф доирасида умумтаълим мактабига ўқувчилар маънавияти ва дунёқарашини кенгайтириш мақсадида турли йўналишдаги бадиий ва маърифий китоблар жамламаси совға қилинди. Шунингдек, мактаб ўқувчилари ва мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларига эсдалик совғалар ҳам тақдим этилди.

♦️Олиб борилган ўрганишлар натижасида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, таълим ва тиббиёт хизматларини яхшилаш, овул инфратузилмасини ривожлантириш каби муҳим йўналишларда аниқ вазифалар ва уларни амалга ошириш учун масъуллар белгиланди.