Barcha yangiliklar







TUYCHIYEVA MATLUBAXON KAMOLDINOVNA
13 Noy 2023
01:41
Ўзбекистон ХДП Бўстон туман кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати М.Тўйчиева ташаббуси билан "Аёллар билан юзма-юз" лойихаси асосида тадбир ташкил этилди.
Ўзбекистон ХДП Бўстон туман кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати М.Тўйчиева ташаббуси билан тумандаги касб-хунарга ўргатиш маркази хамда касб-хунар мактаби хамкорлигида туман маънавият-маърифат марказида туманда аёллар бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида "Аёллар билан юзма-юз" лойихаси асосида тадбир ташкил этилди. Тадбирда касб-хунар маркази бўлим бошлиғи Санобархон Холматова хамда касб-хунар мактаби рахбари Нўъмонжон Абдуманноновлар томонидан ўз йўналишлари бўйича касб-хунар ўрганиш ва касб-хунарга ўқитиш имкониятлари ва берилган имтиёзлар хақида тушунчалар бериб ўтдилар.