Barcha yangiliklar
Бўстон тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги марказида бошланғич партия ташкилотида партиянинг ғоялари, мақсадлари ва вазифаларини  тарғиб қилиш ҳамда партия бошланғич ташкилотида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида
Gallery image 3470
Gallery image 3471
ISROILOV UMIDJON USMONOVICH
20 Okt 2023
08:07

Бўстон тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги марказида бошланғич партия ташкилотида партиянинг ғоялари, мақсадлари ва вазифаларини тарғиб қилиш ҳамда партия бошланғич ташкилотида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида

Ўзбекистон ХДП Бўстон туман кенгаши томонидан Андижон вилояти Бўстон тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги марказида бошланғич партия ташкилотида партиянинг ғоялари, мақсадлари ва вазифаларини тарғиб қилиш ҳамда партия бошланғич ташкилотида амалга оширилаётган ишлар танқидий ва тахлилий ўрганилди. Ўрганиш натижаларига асосан ушбу ташкилот бошланғич партия ташкилоти етакчиси бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан бошланғич партия ташкилоти етакчилигига Тожиддинов Отабек сайланди. Шунингдек, йиғилишда партия электорат вакилларини қийнаб келаётган масалалар юзасидан мурожаатлар қабул қилинди ва мутасадди ташкилотларга мурожаатлар ечими юзасидан депутатлик сўровлари юборилди. Тадбир сўнгида иштирокчиларга 21-октябр- Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан қабул қилинган Қонун мазмун мохияти тушунтирилди.