Barcha yangiliklar
Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши доимий комиссияларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.
Gallery image 39848
Gallery image 39849
Gallery image 39850
Gallery image 39851
Gallery image 39852
Gallery image 39853
KAMCHIBEKOV FARXOD OLIMJONOVICH
08 May 2025
17:56

Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши доимий комиссияларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши доимий комиссияларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. 

- Йиғилишда аҳолига суюқ газ таъминотини ўз вақтида етказиш, графикдаги кечикишлар бўйича фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатларни жиддий назоратга олиш ҳамда 2025/2026-куз қиш мавсумига ҳозирдан тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилиниб масъул ходимларга вазифалар белгиланди.

- Шунингдек йиғилишда Давлат хусусий шерикчилик асосида "Умумбарака савдо инвест" МЧЖ томонидан ижтимоий соҳа муассасаларига иссиқлик таъминоти бўйича хизмат кўрсатиш ишларининг сифати танқидий муҳокама этилди. Хизмат кўрсатилаётган ижтимоий соҳа муассасалари масъулларидан кўрсатилаётган хизматларнинг сифатини қаттиқ назоратга олиш ва камчиликлар юзасидан депутатлар Кенгаши ҳамда шаҳар ҳокимлигига маълумот киритиб бориш бўйича кўрсатмалар берилди.

- Йиғилишда "Мусаффо иқлим" МЧЖ бошқарувчисига маиший чиқиндиларни олиб чиқиш бўйича иш режани кўриб чиқиш ҳамда маҳаллаларга чиқиш графигини тақдим этиш бўйича вазифалар белгиланди.