Barcha yangiliklar







TUYCHIYEVA MATLUBAXON KAMOLDINOVNA
16 Okt 2023
03:20
АЁЛЛАР БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг хориж тажрибаси таҳлили шуни кўрсатадики, аксарият мамлакатларда давлатнинг мақсадли дастурлари асосида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашда аёллар ва ёшлар тадбиркорлиги етакчи ўринни эгаллайди. Бу турдаги дастурлар доирасида тадбиркорлик фаолиятини бошлаш кўп ҳолатларда оилавий тадбиркорлик сифатида ўз аксини топади. Тадбиркор аёллар оилавий бизнесни ривожлантиришда бор имкониятларини ишга солишлари амалиётдан барчага маълум бўлган ҳолат ҳисобланади.