Barcha yangiliklar
АХОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ- ПАРТИЯНИНГ УСТУВОР ВАЗИФАСИ
Gallery image 3431
Gallery image 3432
Gallery image 3433
Gallery image 3434
TUYCHIYEVA MATLUBAXON KAMOLDINOVNA
16 Okt 2023
02:57

АХОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ- ПАРТИЯНИНГ УСТУВОР ВАЗИФАСИ

Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши хамда Бўстон туман кенгаши томонидан Бўстон тумани касб-хунарга ўқитиш маркази бошланғич партия ташкилотида сиёсий ўқув семинари ташкил этилди. Ўқув семинар ишида Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши бўлим бошлиғи У.Ахмедов иштирок этди. Ўқув семинарда касб-хунарга ўқитилаётган қизлар учун Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 43-моддасида "Давлат фуқароларни бандлигини таъминлаш, уларни ишсизликдан химоя қилиш, камбағалликни қисқартириш чораларини кўради. Давлат фуқароларни касбий тайёргарлиги хамда қайта тайёрлашни ташкил этади хамда рахбатлантиради" деган норма белгиланганлиги хамда "Ўзбекистон -2030" стратегиясида хам Фуқароларни давлат ҳисобидан касб-ҳунарга ўқитиш, уларнинг замонавий техника ва технологиялардан фойдаланиш бўйича касбий кўникма ва малакаларини ривожлантириш борасида белгиланган мақсадлар хақида Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят кенгаши бўлим бошлиғи У.Ахмедов хамда Ўзбекистон ХДП Бўстон туман кенгаши раиси М.Тўйчиевалар иштирокчиларга кенг тушунчалар берди.