ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ XXIII СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
Унда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш ҳамда давлат дастурлари ижросини таъминлашга қаратилган қатор муҳим масалалар кўриб чиқилди.
📌 Жумладан:
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2025 йил 26 декабрдаги Мурожаатномасидан келиб чиқадиган вазифалар асосида туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи, туризм, қишлоқ хўжалиги, инвестиция ва экспорт салоҳиятини ошириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли фаровонлигини юксалтириш масалалари юзасидан туман ҳокими А.И. Нажмиддиновнинг ҳисоботи;
— Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 2 декабрдаги ПҚ–414-сонли ҳамда 2025 йил 17 январдаги ПҚ–12-сонли қарорлари ижроси доирасида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши;
— Туман ҳокимининг айрим қарорларида йўл қўйилган хатоларни бартараф этиш масаласи;
— Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Э. Соатовнинг ваколатини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида;
— Кенгашнинг 2024 йил 3 декабрдаги доимий комиссиялар таркибига ўзгартириш киритиш масаласи;
— Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–185-сонли фармони ижроси доирасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар;
— 2026 йил суғориш мавсуми учун сув олиш лимитини тасдиқлаш;
— Болалар саратонига қарши курашиш миллий стратегияси (ПҚ–186) доирасида амалга оширилган ишлар;
— Тумандаги насос станцияларини модернизация қилиш (Ғалаба-2-1, Ғалаба-2-2, Қизариқ, Янгиқўрғон-2, Янгиқўрғон-3, Қораполвон, Қорабоғ-3, Шўркент-2);
— 2023 йил 31 майдаги ПФ–81-сонли фармон асосида ишлаб чиқилган экологик “мастер-режа”ни тасдиқлаш;
— 2026 йил учун алкоголь маҳсулотлари савдоси ва умумий овқатланиш корхоналари бўйича йиғим ставкаларини белгилаш;
— ПФ–163 ва ПФ–222 фармонлари доирасида ёшлар билан ишлаш ва “Ёшлар дафтари” орқали қўллаб-қувватлаш ишлари;
— “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармаси маблағларини йўналтириш;
— Ташаббусли бюджет доирасида жамоатчилик томонидан билдирилган таклифларни танлаш ва молиялаштириш масалалари
.
📝 Сессия давомида ҳар бир масала юзасидан масъуллар ахборот бериб, депутатлар ва комиссия аъзолари томонидан атрофлича муҳокама қилинди.
📌 Кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.