Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН: ДЕПУТАТ ҲИСОБОТИ ВА ОЧИҚ МУЛОҚОТ!

Ҳурматли 22-сайлов округи сайловчилари ва Қорасув шаҳри аҳолиси!

Сизни Халқ депутатлари Қўрғонтепа туман Кенгаши депутати Гавҳарой Мамитжонованинг ўз фаолияти давомида амалга оширган ишлари юзасидан ўтказиладиган ҳисобот йиғилишига таклиф этамиз.

🤝 Учрашувда депутат томонидан округ ҳудудини ривожлантириш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ва ижтимоий соҳадаги ислоҳотлар борасида қилинган ишлар сарҳисоб қилинади. Сиз ўз таклифларингизни билдириш ва сизни қийнаётган муаммолар юзасидан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш имкониятига эгасиз.

🗓 Вақти: 2026 йил 11 апрель, соат 09:00 да

📍 Манзил: Қорасув шаҳри, 52-умумтаълим мактаби биноси

Сизнинг иштирокингиз ва фикрингиз биз учун муҳим! Очиқ мулоқотда фаол бўлинг! 

#Эълон #ДепутатҲисоботи #ОчиқМулоқот #Мамитжонова

Обуна бўлинг: