Айни дамда Кармана туманида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашларининг
жорий йил 13 февралдаги «Мамлакатни 2024 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича белгиланган вазифаларнинг бажарилиши устидан таъсирчан парламент назоратини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қўшма қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси раиси Н.Жумаев ҳамда Қонунчилик палатаси депутатлари гуруҳи И.Коржикова, А.Тулегенова, Ў. Исламов ташриф буюриб, туман ҳокими, ҳоким ўринбосарлари ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгаши партия раҳбари, депутатлар ва доимий комиссиялари билан учрашишди.
Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси раиси Н.Жумаев Кенгаш фаолияти билан танишиб, мамлакатимиз Президенти раислигида макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш, қишлоқ хўжалигида янги захираларни ишга солиш, уй-жой ва коммунал хўжалиги, қурилиш, транспорт ҳамда экология соҳаларидаги устувор масалалар юзасидан ўтказилган кенгайтирилган йиғилишларда белгилаб берилган ҳар бир топшириқ ва вазифаларнинг мазмун-моҳиятига эътибор қаратилди.