Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши депутати Л.Хайдарова ўзи депутат этиб сайланган "Хумо" маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари билан биргаликда 9 май хотира ва қадрлаш куни муносабати билан табриклаш учун шу маҳаллада яшовчи фахрий ўқитувчи Ҳиммат бобо Зайниддиновнинг хонадонида бўлдилар. 85 ёшни қаршилаган Ҳиммат бобо ўзлари ўқитувчилик қилган даврлари тўғрисида сўзлаб бердилар. Ҳозирги кундаги тинч замонамизга, шундай чиройли замонамизда 4 нафар ўғиллари эл корига ярайдиган ўғлонлар бўлиб етишганига шукроналар келтирдилар.