Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Эргашева Мунисхон Рустамбековна томонидан навбатдаги фуқаро мурожаати ўрганилди.
Мурожаат давомида фуқаронинг ижтимоий қўллаб-қувватлашга доир муаммоси атрофлича кўриб чиқилди. Ўрганишлар натижасида фуқарога ногиронлик аравачаси ажратилиши зарурлиги аниқланиб, мазкур масала юзасидан Инсон ижтимоий хизматлар агентлигига тегишли мурожаат юборилди.
Бугунги кунда аҳоли мурожаатларини ўрганиш, уларнинг дарду ташвишларига бефарқ бўлмаслик ҳамда муаммоларни қонуний асосда ҳал этиш йўлида амалий ишлар изчил давом эттирилмоқда.