🏆 Байрам муносабати билан Кармана туманидаги Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди.
🏆 Тадбирда ҳарбий оркестр ижросидаги куйлар садолари остида вилоят ҳокимлиги, вилоят Кенгаши депутатлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, корхона, муассаса ва ташкилотлар, ёшлар ва жамоатчилик вакиллари гулчамбарлар қўйиб, тинчлик учун, авлодлар келажаги учун жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар.