19-Хужауббон сайлов округидан туман Кенгаши депутати Рахима Атоева ўз сайлов округидаги муаммоларни ўрганди. Ахоли яшайдиган хонадонларда ва кучалардаги ободонлаштириш ишларини ташкил қилиш буйича кўча вакиллари билан учрашди. Шунингдек тиббиёт муассасида бўлиб у ердаги шароитлар билан танишди. Шу куни Марзия МФЙда сайер қабул ўтказди. Пенсия; 2-ёшгача болаларга нафака пули, ногиронлик нафакасига чикиш, кредит масалаларида кабулга келган фукароларнинг мурожаатларига тегишли ташкилотлар билан богланиб асосли тушунтириш берилди.