📌 МУАММО ЕЧИМИ — ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИНИНГ АМАЛИЙ НАТИЖАСИ
3-Муллакудинг сайлов округи депутати Ш.Турдиев томонидан сайловчилар билан доимий мулоқот олиб бориш, уларнинг мурожаатларини тинглаш ва ҳудуддаги долзарб масалаларни бартараф этиш юзасидан навбатдаги амалий ишлар ташкил этилди.
Жумладан, Муллакудинг Дехқонобод маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси томонидан кўтарилган ижтимоий аҳамиятга эга муаммо жойига чиққан ҳолда ўрганилди. Ўрганиш жараёнида туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Тўйчиева ҳам иштирок этиб, мурожаат мазмуни юзасидан масъул ташкилотлар ва мутасаддилар билан атрофлича муҳокама ўтказилди.
Муаммонинг келиб чиқиш сабаблари таҳлил қилиниб, уни қисқа муддатларда бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди. Масала юзасидан тегишли ташкилотларга вазифалар юклатилиб, мурожаатни ижобий ҳал этиш таъминланди.
Бундай амалий ишлар депутатлик фаолиятининг асосий йўналишларидан бири бўлиб, аҳоли мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда давлат органлари билан ҳамкорликда мавжуд муаммоларга ечим топишга хизмат қилмоқда.
Халқ депутатлари Наманган тумани Кенгаши депутатлари томонидан жойларда аҳоли билан очиқ мулоқотлар, уйма-уй ўрганишлар ва депутатлик назорати тадбирлари изчил давом эттирилиб, ҳар бир мурожаатнинг ижроси қатъий назоратга олинмоқда. Бу эса ҳудудларда ижтимоий барқарорликни таъминлаш, аҳолининг давлат органларига бўлган ишончини мустаҳкамлаш ва халқ манфаатларини таъминлашга хизмат қилади.