Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
СЕССИЯ КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР ЮЗАСИДАН ТУМАН ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИДАГИ ИЧКИ ДОРИХОНАДА АМАЛИЙ ЎРГАНИШ ЎТКАЗИЛДИ
янв.21
#24_masala ✅Хафталик "Иш режа асосида“⚖️ ҚАРОР ИЖРОСИ ЖОЙИДА ЎРГАНИЛДИ: БАЖАРИЛГАН ИШЛАР СИФАТИ ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ ОСТИДА
янв.21
#24_masala ✅Котибият "Иш режа асосида“ 🏘 КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ДАСТУРЛАРИ — ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ ОСТИДА
янв.21
#24_masala ✅Котибият "Иш режа асосида“ 🔷“Ёшлар масалалари – депутатлик назоратининг устувор йўналиши
янв.21
#24_masala ✅Котибият "Иш режа асосида“ Маҳалла раиси раҳбарлигидаги «маҳалла еттилиги» фаолияти: муаммолар қандай ҳал этилмоқда ва тизимда қандай камчиликлар мавжуд?
янв.21
#24_masala ✅Котибият "Иш режа асосида“ Ижтимоий хизматлар сифати ва нафақа тайинлаш жараёнлари ўрганилди.
янв.21
#24_masala ✅Котибият "Иш режа асосида“ Депутатлик назорати амалда:Эшабод маҳалласида “еттилик” фаолияти ўрганилди
янв.21
⚖️ ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ АСОСИДА АҲОЛИ МУРОЖААТИГА АМАЛИЙ ЕЧИМ ТОПИЛДИ
янв.21
⚡️ ДЕПУТАТЛИК НАЗОРАТИ АСОСИДА АҲОЛИ МУРОЖААТИ ЎРГАНИЛДИ
янв.21
Халқ депутатлари Наманган туман Кенгаши депутати Холиқов Хасанбой Комилович томонидан ўтказилган учрашувда ахоли томонидан кўтарилган муаммолар атрофлича ўрганилди.
“ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

“ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Боймирзаев Улуғбек ташаббуси билан маҳаллада ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари изчил давом эттирилмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, депутат ташаббуси асосида маҳалла кўчаларига манзарали дарахт кўчатлари экиш ишлари бошланган эди. Айни пайтда мазкур хайрли ташаббус давом эттирилиб, маҳаллага яна 300 дан ортиқ арча кўчатлари келтирилди.

Ҳозирги кунда депутат ташаббуси билан йўл четларидаги бўш ер майдонлари ободонлаштирилиб, улардан самарали фойдаланиш мақсадида манзарали дарахт ва арча кўчатлари экиш ишлари амалга оширилмоқда.

Бу каби ишлар маҳалла ҳудудини янада кўркам ва файзли қилиш, экологик муҳитни яхшилаш, аҳоли учун қулай ва соғлом яшаш шароитини яратишга хизмат қилади.

Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида депутатнинг бевосита иштироки ва ташаббускорлиги маҳалла аҳли томонидан илиқ қарши олинмоқда.

Slide 1 of 1