#Фуқаролар_қабули_бўлиб_ўтди #Хафталик тақсимотга асосан# Халқ депутатлари Наманган тумани Кенгаши депутатларига амалий кўмак бериш орқали депутат округи ҳудудидаги маҳаллаларда фуқаролар билан учрашувлар, сайёр қабуллар ҳамда ўрганиш ишлари ташкил этилди.
Наманган тумани Шўрқишлоқ МФЙ биносида туман ҳокими депутат С.Мўминовнинг аҳоли вакиллари билан сайёр қабул ўтказилди.
Мулоқот давомида уй-жой таъмири, моддий ёрдам, даволаниш, сиҳатгоҳга йўлланма олиш, коммунал соҳалар бўйича масалалар ўртага ташланди. Келиб тушган мурожаатлар ечими қабул иштирокчиларига тушунтирилиб, ҳар бир масалани ҳал этиш юзасидан тегишли ташкилотларга аниқ топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.
Аҳоли мурожаатларига ўз вақтида жавоб бериш ва муаммоларни амалий ҳал қилиш борасидаги ишлар давом эттирилади.
Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.