Учрашув давомида маҳалладаги ички кўчаларнинг ҳолати атрофлича ўрганилиб, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди. Жумладан, яқин кунларда ички йўлларни яхшилаш мақсадида кўчаларга шағал ётқизиш ишларини бошлаш режалари белгилаб олинди.
Шунингдек, маҳалла аҳолисининг таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, масъуллар томонидан билдирилган фикрлар инобатга олиниши ҳамда ишлар босқичма-босқич амалга оширилиши таъкидланди.
Учрашув якунида жорий йил Қангли маҳалласи учун катта ўзгаришлар йили бўлиши, маҳаллада ободонлаштириш ва инфратузилмани яхшилаш ишлари изчил давом эттирилиши алоҳида қайд этилди.