Yangiliklar

Янгилик

#Коррупцяга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссиясининг мажлисида жиддий муҳокамалар бўлиб ўтди# Халқ депутатлари Наманган туман Кенгашнинг Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Халқ қабулхонаси ва Адлия бўлимларини ахборотлари ва туман Ички ишлар бўлимининг хисоботлари тингланди. Тақдим этилган маълумотлар асосида доимий комиисия аъзолари томонидан мурожаатлар билан ишлаш ва аҳолини қийнаб келаётган долзарб муаммолар билан боғлиқ масалалар, тумандаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати ва жиноятчиликни олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар чуқур тахлил этилди.Мажлисда аниқланган муаммолар,йўл қўйилган камчиликлар ва ечимини кутиб турган долзарб масалалар юзасидан аниқ вазифалар белгиланди. Самарали фаолиятни йўлга қўйиш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.

Slide 1 of 4