Yangiliklar

Сайловчилар билан очиқ мулоқот

Халқ депутатлари Наманган туман Кенгаши депутати Умаров Нажмиддин Уринович томонидан сайловчилар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Учрашув давомида Саховат маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида сув оқова (канализация) тизимида мавжуд муаммолар кўтарилди.

Мазкур масалалар вилоятдан келган муттахассислар иштирокида атрофлича муҳокама қилиниб, муаммоларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан амалий таклифлар билдирилди.

Учрашув якунида масъул ташкилотларга тегишли топшириқлар берилди ва муаммоларни босқичма-босқич ҳал этиш бўйича келишувга эришилди.

Slide 1 of 3