Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Амалга оширилган ишлари юзасидан ахборотлар
янв.21
ҲИСОБОТ ВА МАСЪУЛИЯТ: ДЕПУТАТ ФАОЛИЯТИ ХАЛҚ НАЗАРИДА
янв.21
Халқ билан очиқ мулоқот — адолатли бошқарувнинг энг муҳим шартидир
янв.21
Сайловчилар билан очиқ мулоқот — жамият тараққиёти гарови
янв.21
Бирдамлик самараси — Бобуршоҳ маҳалласида янги ҳаёт
янв.21
Кенгашнинг “Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси”нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
🟦 ЎЗЛИДЕП депутатлари — халқ орасида!
янв.21
ЎЗЛИДЕП депутатлари сайловчиларга ҳисобот бермоқда
янв.21
Депутат учрашуви
янв.21
Коррупцияга қарши кураш - давр талаби
Депутатнинг ўз сайловчилари олдидаги ахбороти

Депутат сайловчиларга ахборот берди.

 Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгаши депутати Лола Кенжаева 17-сонли умумтаълим мактабида ўз сайловчилари билан учрашди. Учрашувда мутасадди ташкилот вакиллари, маҳалла фаоллари иштирок этди. Халқ вакили ўз сайловчиларига 1-чорак давомида олиб борилган ишлари бўйича ҳисобот бериб ўтди. Айниқса депутатлик фаолияти давомида сайловчилар муаммо ва таклифларини тинглаш, улар билан юзма-юз мулоқот қилиш орқали уларни ўрганиб чиқиш ва бартараф этиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот бериб ўтилди. Учрашув давомида сайловчиларнинг муаммо ва таклифлари ҳам тингланди. Жумладан, сайловчилар томонидан ногиронлиги бор фуқаролар, ички йўллар таъмири ва пиёдалар йўлакчаси ташкил этиш бўйича мурожаатлар қилинди. Кўтарилган айрим масалалар бўйича шу ернинг ўзида керакли тавсия ва маълумотлар берилган бўлса, айримларини депутатлик ваколати доирасида ўрганиб чиқишга ва назоратга олишга келишиб олинди.

Slide 1 of 1