✅Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашидаги ЎЗЛИДЕП фракцияси депутатлари — Носиржон Убайдуллаев, Соҳиба Гаппарова ҳамда Авазбек Нишановлар томонидан Наманган шаҳридаги 30-умумтаълим мактабида М. Маориф ва Учқун МФЙ аҳолиси билан сайловчиларга ахборот йиғилиши ўтказилди.
✅Мазкур учрашувда депутатлар партия дастури ва сайлов олдида берилган ваъдалар ижроси доирасида маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ижтимоий соҳадаги ислоҳотлар ҳамда аҳолини қийнаётган долзарб масалалар юзасидан батафсил маълумот бердилар.
✅Шунингдек, сайловчилар томонидан билдирилган таклиф ва мурожаатлар диққат билан тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
🤝 Бундай очиқ мулоқотлар ЎЗЛИДЕП депутатларининг халқ билан яқин ҳамкорликда ишлаш, муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш ва аҳоли манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган фаолиятининг амалий ифодасидир.