Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Депутатлик сўрови асосида муаммо жойида ўрганилди.
янв.21
Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати сайловчилар билан учрашди.
янв.21
Xalq deputatlari Namangan shahar Kengashining navbatdagi o‘n beshinchi sessiyasi o‘tkazildi
янв.21
Амалга оширилган ишлари юзасидан ахборотлар
янв.21
ҲИСОБОТ ВА МАСЪУЛИЯТ: ДЕПУТАТ ФАОЛИЯТИ ХАЛҚ НАЗАРИДА
янв.21
Халқ билан очиқ мулоқот — адолатли бошқарувнинг энг муҳим шартидир
янв.21
Сайловчилар билан очиқ мулоқот — жамият тараққиёти гарови
янв.21
Бирдамлик самараси — Бобуршоҳ маҳалласида янги ҳаёт
янв.21
Кенгашнинг “Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси”нинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
янв.21
🟦 ЎЗЛИДЕП депутатлари — халқ орасида!
КЕГЕЙЛИДА НАВРЎЗ БАЙРАМИ БОШЛАНИБ КЕТДИ.

 КЕГЕЙЛИДА НАВРЎЗ БАЙРАМИ БОШЛАНИБ КЕТДИ. 

Яқинда Ҳурматли Президентимиз томонидан Наврўз умумхалқ
байрамини мамлакатимизда "Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!" деган
бош ғоя асосида умумхалқ саиллари тарзида юқори даражада кенг нишонлаш бўйича
махсус қарори қабул қилинган эди. 

Ушбу қарор талабларидан келиб чиқиб бугун Кегейли тумани
14-сонли умумий ўрта таълим мактабида мактаб жамоаси томонидан
"Наврўз" байрами тадбири ташкил этилди. 

Байрам тадбирида Халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти
мудири Б.Искендеров, туман Кенгаши депутатлари, ЎзЛиДеП Кегейли туман Кенгаши
вакиллари, мактаб жамоаси ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этди. 

Тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан қорақалпоқ элининг
миллий анъаналари ҳамда миллий ўйинларимиздан саҳна кўринишлари намойиш этилди. 

Шунингдек, байрам тадбири давомида ёшларимизни Ватанга
ҳурмат ва муҳаббат руҳида тарбиялаш борасида фаоллик кўрсатиб келаётган бир
қатор устозлар фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.  

Slide 1 of 5