Yangiliklar

Kengashlar

Du
Se
Cho
Pa
Ju
Sha
Yak
21 май 2026

Олий Мажлис Сенатининг 15-ялпи мажлиси бўлиб ўтди

imgБугун, 18 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг навбатдаги 15-ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Ялпи мажлисда мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга қаратилган қатор муҳим қонунлар ва масалалар муҳокама қилинди. Мажлис ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси И.Нажмиддинов, Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши раиси С.Муминов, Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларининг котибият мудирлари, вилоятдаги тегишли бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари иштирок этишди.

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши раиси С.Муминов, вилоят Кенгаши депутатлари, шаҳар ва туман Кенгашлари котибият мудирлари иштирокида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

imgХалқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши раиси Солижон Муминов раислигида ўтказилди. Унда вилоят Кенгаши депутатлари, шаҳар ва туман Кенгашлари котибият мудирлари, вилоятда фаолият юритаётган сиёсий партиялар раҳбарлари ҳамда доимий комиссиялар раислари иштирок этдилар.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши депутати Нажмиддинов Икромхон Хошимхонович Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонига мувофиқ “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан тақдирланганликлари ҳамда қутлуғ 75 ёшни қарши олганликлари муносабати билан халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг 22-сессиясида тантанали равишда қутланди.

imgСессия жараёнида вилоят Кенгаши депутатлари, шунингдек, вилоятдаги ташкилот ва идоралар раҳбарлари томонидан Икромхон Хошимхоновичнинг ёш авлодни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш, уларнинг таълим-тарбияси, маънавий камолоти ва жамиятдаги фаоллигини ошириш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнатлари ва фидокорона хизматлари алоҳида эътироф этилди.

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ ЙИГИРМА ИККИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

img2026 йил 16 май куни халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг йигирма иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида вилоят Кенгаши депутатлари, тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарлари, мутасадди масъуллар иштирок этди. Сессия ишини Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши раиси С.Муминов олиб борди.

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, вилоят Кенгаши депутатлари Р. Туйчиев ва Д. Даминов ҳамда Норин туман Кенгаши раиси М. Режабовлар томонидан ҳудудда спортни қўллаб-қувватлаш ва ёшлар учун замонавий спорт инфратузилмасини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.

imgЎрганиш давомида вилоят Кенгаши депутати Р. Туйчиев ташаббуси билан Норин тумани Норинкапа қишлоғи ҳудудида узоқ йиллар давомида қаровсиз ҳолга келиб қолган футбол майдонини қайта тиклаш ва замонавий спорт мажмуасига айлантириш бўйича амалга оширилган ишлар кўриб чиқилди.

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, вилоят Кенгаши депутатлари Р. Туйчиев ва Д. Даминов ҳамда Норин туман Кенгаши раиси М. Режабовлар томонидан Норин тумани маданият бўлими тасарруфидаги “Санат гулшани” маданият марказида ўрганиш ишлари олиб борилди.

imgЎрганиш давомида маданият марказининг фаолияти, аҳолига маданий хизмат кўрсатиш сифати, тўгараклар ва маданий тадбирларни ташкил этиш ҳолати атрофлича кўриб чиқилди. Шунингдек, муассасанинг моддий-техник базаси ҳамда маданият марказини замонавий техник воситалар билан таъминланганлик даражаси ўрганилди.

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари ҳамда Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияларининг навбатдаги қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

imgЙиғилишда Халқ депутатлари вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритилиши режалаштирилган муҳим ва долзарб масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Хусусан, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлиги, аҳолига кўрсатилаётган ижтимоий хизматлар сифатини янада яхшилаш, шунингдек, аграр тармоқдаги устувор вазифалар юзасидан фикр алмашилди.

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

imgЙиғилишда Халқ депутатлари вилояти Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритилиши режалаштирилган ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга қатор долзарб масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, маҳаллий бюджет даромадларини шакллантириш ва улардан мақсадли ҳамда самарали фойдаланиш, тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, ҳудудларда инвестиция муҳитини яхшилаш, саноат ва қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров томонидан Янги Наманган тумани “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғинида амалга оширилаётган ишлар ва маҳалла еттилиги фаолияти ўрганилди.

imgЎрганиш давомида маҳаллада аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолати, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган ва эҳтиёжманд фуқароларга кўмак бериш, ёшлар ҳамда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар таҳлил қилинди. Шунингдек, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, ҳудудда тинч ва осойишта муҳитни таъминлаш, санитария ва ободонлаштириш ишларининг ҳолатига алоҳида эътибор қаратилди.

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, вилоят Кенгаши депутати М. Алиханов ҳамда Халқ депутатлари Янги Наманган тумани Кенгаши раиси А. Хамраевлар томонидан Янги Наманган туманида жойлашган 65-сонли умумтаълим мактаби фаолияти ўрганилди.

imgЎрганиш жараёнида таълим муассасасининг моддий-техник базаси, синф хоналарининг жиҳозланиши, ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, ахборот технологиялари воситалари билан таъминланганлик даражаси ҳамда таълим сифатига қаратилган ишлар кўздан кечирилди.