Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Тиббиёт муассасаси фаолияти билан яқиндан танишилди
янв.21
Котибият фаолияти ва унда яратилган шарт-шароитлар жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
янв.21
Тадбиркорлар фаолияти жойига чиққан ҳолда атрофлича ўрганилди
янв.21
Серҳаракат маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла еттилиги фаолияти ўрганилди.
янв.21
Сессияси кун тартибига киритилган муҳим масала кўриб чиқилди!
янв.21
Маҳалла фуқаролар йиғинида фуқаролар қабули ташкил этилди
янв.21
2025 йил 14 январдаги КҚ-35-V-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан жойларда дастурга киритилган обектларда ўрганиш ишлари амалга оширилди
янв.21
Зарбдор маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла еттилиги фаолияти ўрганилди.
янв.21
Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси фаолияти атрофлича ўрганилди
янв.21
Ўрганиш ишлари давом этмоқда
2025 йил 14 январдаги КҚ-35-V-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан жойларда дастурга киритилган обектларда ўрганиш ишлари амалга оширилди

Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгаши котибияти мудири Т. Гаппаров, вилоят Кенгаши депутати З. Мансуров, Тўрақўрғон туман Кенгаши раиси М. Сойиббаев ҳамда туман Кенгаши котибияти мудири О. Хошимовлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2025 йил 14 январдаги КҚ-35-V-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан жойларда дастурга киритилган обектларда ўрганиш ишлари амалга оширилди.

Жумладан, Тўрақўрғон тумани Шоҳидон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 47-сонли умумтаълим мактабида қурилаётган 3 қаватли, 360 ўринли қўшимча ўқув биносининг қурилиш жараёни атрофлича кўздан кечирилди.

Ўрганиш давомида объектда олиб борилаётган қурилиш ишларининг ҳолати, лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқлиги, қурилиш материалларининг сифати, ишларнинг белгиланган муддатларда амалга оширилиши ҳамда хавфсизлик қоидаларига риоя этилиши масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, мутасадди ташкилотлар ва пудратчи вакиллари иштирокида амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборотлар тингланди, мавжуд камчилик ва муаммолар юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди. 

Slide 1 of 6