Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Тиббиёт муассасаси фаолияти билан яқиндан танишилди
янв.21
Котибият фаолияти ва унда яратилган шарт-шароитлар жойига чиққан ҳолда ўрганилди.
янв.21
Тадбиркорлар фаолияти жойига чиққан ҳолда атрофлича ўрганилди
янв.21
Серҳаракат маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла еттилиги фаолияти ўрганилди.
янв.21
Сессияси кун тартибига киритилган муҳим масала кўриб чиқилди!
янв.21
Маҳалла фуқаролар йиғинида фуқаролар қабули ташкил этилди
янв.21
2025 йил 14 январдаги КҚ-35-V-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан жойларда дастурга киритилган обектларда ўрганиш ишлари амалга оширилди
янв.21
Зарбдор маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла еттилиги фаолияти ўрганилди.
янв.21
Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси фаолияти атрофлича ўрганилди
янв.21
Ўрганиш ишлари давом этмоқда
Ишчи гуруҳ маданий мерос объектларини ўрганди

Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгаши депутатлари, вилоят маданий мерос бошқармаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги бошқармаси ва қатор мутасадди ташкилотлардан ташкил топган ишчи гуруҳ Бухоро тарихий маркази ва буфер зонаси, маданий архитектура ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш, уларни сақлаш ҳамда тарғиб қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганиб чиқди. 

Ишчи гуруҳ томонидан маданий мерос объектлари кадастр ҳужжатларининг расмийлаштириш ҳолати, объектларга муҳофаза белгилари ўрнатилганлиги ва уларнинг сақланиши, таъмирлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, уларнинг сифати кўздан кечирилди. Шунингдек, маданий мерос объектларини асрашга доир ишларни олиб бориш учун ажратилган маблағлар ва уларни ўзлаштириш ҳолати ўрганилди. Объектларда олиб борилаётган асрашга доир таъмирлаш ишларининг режа асосида бажарилиш аҳволи, реставрация ишларида қурилиш материаллари билан таъминланиши, уларни таъмирлаш учун жалб қилинган уста реставраторлар малакаси, қурилиш ташкилотлари тажрибаси мониторинг қилинди.   

– Халқимизнинг буюк ўтмишидан дарак бераётган ёдгорликлар ижтимоий ҳаётимиз ва келажагимиз билан бевосита боғлиқдир, – дейди Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Садоқат Сиддиқова. – Маҳобатли кўриниши билан Шарқ гавҳари дея аталмиш Бухорои Шарифда безак бўлиб турган бу қадамжолар кишиларни эзгуликка чорлаб, миллатимиз ва халқимизнинг бой тарихидан дарак бермоқда. Биз ўтмишимизни авайлашимиз, тарихий обидаларимизни эъзозлаш, асори-атиқаларни, қолаверса, ушбу миллий бойликларимизни келажак авлодларга етказишимиз лозим.  
Шунингдек, ишчи гуруҳ таркибидаги профессор-ўқитувчилар томонидан маданий мерос объектларидан мақсадли фойдаланиш борасида амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги, ушбу объектларнинг сақланиш ҳолатига таъсир қилаётган техноген ва салбий омиллар ўрганилмоқда. Хулосалар умумлаштирилиб натижаси Халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиясида кўриб чиқилиши режалаштирилган.   

Slide 1 of 5