ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ
Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Аралов Латифжон томонидан сайлов округида жойлашган Тинчлик МФЙда ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш жараёнида Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мутахассиси Б. Ходжаева ҳам иштирок этди.
Тадбир давомида маҳаллада хотин-қизлар фаоли томонидан амалга оширилаётган ишлар, аёлларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар билан ишлаш ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал этиш борасидаги фаолият ўрганилди.
Шунингдек, маҳалладаги хотин-қизлар билан мулоқот қилиниб, уларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланди. Аниқланган масалалар юзасидан тегишли тавсиялар берилди.