Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
Xotira — qalbda, ehtirom — amalda!
янв.21
Dastur asosida “Nurli hayot” mahallasida ko‘prik qurilish ishlari davom etmoqda
янв.21
Korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha Muzrabot tumani komissiyasi tomonidan tumandagi tashkilotlarda reja asosida o‘rganish ishlari o‘tkazilmoqda
янв.21
“Yo‘lchi” mahallasi “mahalla yettiligi” faoliyati o‘rganildi
янв.21
XALQ DEPUTATLARI MUZRABOT TUMANI KENGASHINING YIGIRMA BIRINCHI SESSIYASI BO‘LIB O‘TDI
янв.21
Deputat nazorati: Joylarda amalga oshirilayotgan qurilish ta’mirlash ishlari o‘rganilmoqda
янв.21
Mahallada saylovchilar bilan uchrashuv tashkil etildi
янв.21
XALQ DEPUTATLARI MUZRABOT TUMANI KENGASHI DOIMIY KOMISSIYALARI FAOLIYATI
янв.21
#OAV_biz_haqimizda
янв.21
Deputat faoliyati
Ҳалоллик “вакцинаси” – тараққиёт асоси Халк депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши доимий комиссияси томонидан учрашув ташкил этилди.

Ҳалоллик “вакцинаси” – тараққиёт асоси

Халк депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши доимий комиссияси томонидан учрашув ташкил этилди. 

💠Учрашувда Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Янгиқўрғон туман бўлими ҳамда филиалида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари билан коррупсияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан йиғилиш ўтказилди. Унда Давлат кадастрлари палатасининг Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи М.Турсунбаев, бошқармаларнинг коррупсияга қарши курашиш бо'йича бош мутахассислари М.Нурматов, А.Обидовлар, шунингдек туман Кенгашининг доимий комиссия раислари Ф.Отабоев, Д.Сидиқов, Т.Юлдашев, М.Эргашевалар иштирок этдилар.

💠 Учрашув жараёнида туман бўлими ва филиалида коррупсиянинг олдини олишга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар, ходимлар ўртасида коррупсияга қарши ҳуқуқий онг ва маданиятни ошириш бўйича тарғибот ишлари, тарғибот материаллари, баннер ва плакатларнинг жойлаштирилиши, ўқув-семинарлар ҳамда тарғибот тадбирларининг ташкил этилганлиги ҳолати кўриб чиқилди. 

💠Кун тартибидаги масала юзасидан депутатлар ва кадастр ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Унда бошқарма бошлиғи М.Турсунбаев о'тган 2025-йилда амалга оширилган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида ҳисобот учун сўзни бошқармаларнинг коррупсияга қарши курашиш бўйича бош мутахассислари М.Нурматов ва А.Обидовларга берди. Уларнинг ҳисобот ва маърузаларидан со'нг депутатларни қизиқтирган саволлар бўйича батафсил маълумот берилди. 

💠Мазкур очиқ мулоқот ва парламент назорати тадбири мамлакатимизда коррупсияга қарши курашишнинг давлат сиёсатида устувор йўналиш эканини, Конституциямизга мувофиқ давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги таъминланиши, жамият ва давлат бошқарувида жамоатчилик назорати механизмларини белгилаши билан аҳамиятли бўлди.

💠Шунингдек, Коррупсияга қарши курашиш тўғрисидаги Қонун талабларига кўра давлат органларининг ҳисобдорлиги, мансабдор шахслар фаолиятининг очиқлиги, коррупсион хавфларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш, парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш устувор вазифалар сифатида белгиланганлиги, Халқ вакиллари билан ҳамкорликда ташкил қилинган ушбу тадбир эса вилоят кадастр тизимдаги фаолият ушбу мезонларни таъминланаётганининг амалий ифодаси бўлди.

  • 💠Бу каби учрашувлар давлат органлари ва халқ вакиллари ўртасида самарали мулоқотни мустаҳкамлаб, кадастр тизимида коррупсияга қарши муросасиз курашиш механизмларини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.
Slide 1 of 4