Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши раиси

Р. Мамажонов ҳамда Кенгаш котибияти мудири

М. Эргашевалар томонидан Газнон маҳалласида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ташриф давомида, аввало, маҳалла “еттилиги” аъзолари билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда маҳаллада амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, аҳоли турмуш шароитини яхшилашга қаратилган ишлар ҳамда мавжуд муаммолар атрофлича муҳокама қилинди. Маҳалла раисининг ахбороти тингланиб, ҳудуддаги ишлар ҳолати юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.

Шунингдек, маҳаллада амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари, инфратузилмани яхшилаш, кўчаларни тартибга келтириш, аҳолига қулай шароитлар яратиш борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишилди. Аҳоли томонидан билдирилган таклиф ва мурожаатлар ҳам ўрганилиб, уларни ҳал этиш юзасидан мутасадди ташкилотларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Ташриф доирасида янги қурилиши режалаштирилаётган бино бўйича ишлаб чиқилган лойиҳалар ҳам кўриб чиқилди. Лойиҳаларнинг сифатли ва замонавий талаблар асосида амалга оширилиши, аҳолига қулайлик яратиши ҳамда ҳудуд ривожига хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.

Ўрганишлар натижасида аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш, шунингдек, маҳалладаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатни янада яхшилаш мақсадида аниқ вазифалар белгилаб олинди. Бу борада масъул идоралар ҳамда мутасадди шахсларга амалий топшириқлар берилди.

Slide 1 of 6