Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИ

Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши раиси

Р. Мамажонов ҳамда Кенгаш котибияти мудири

М. Эргашевалар томонидан Газнон маҳалласида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўрганиш жараёнида маҳаллада аҳолига хизмат кўрсатаётган тиббиёт пункти фаолияти атрофлича кўздан кечирилди. Хусусан, тиббий хизматлар кўрсатиш шароити, дори воситалари билан таъминланганлик даражаси ҳамда аҳолига бепул дори-дармон етказиб бериш ҳолати таҳлил қилинди.

Ўрганишлар давомида тиббиёт пунктида ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ муаммолар мавжудлиги аниқланди. Жумладан, сув таъминотида узилишлар кузатилаётгани, бу эса тиббий хизматлар сифатли ташкил этилишига салбий таъсир кўрсатаётгани қайд этилди.

Мазкур муаммони бартараф этиш мақсадида мутасадди ташкилотларга аниқ топшириқлар берилди ҳамда тиббиёт муассасасини барқарор ичимлик суви билан таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирларни қисқа муддатларда амалга ошириш вазифаси юклатилди.

Шунингдек, тиббиёт пункти фаолиятини янада такомиллаштириш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш бўйича ҳам тегишли кўрсатмалар берилди.

Slide 1 of 5