Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
"Депутат мәҳәлледе” жойбары шеңберинде ушырасыў өткерилди
янв.21
#Мүнәсибет
янв.21
МҮНӘСИБЕТ
янв.21
ИСЛЕП ШЫҒАРЫЎ ТАРАЎЛАРЫ ЖУМЫСЫ ҮЙРЕНИЛДИ
янв.21
Депутат тәрепинен ҳаял-қызлардың бәнтлигин тәмийинлеў бойынша әмелий жумыслар үйренилди
янв.21
"MÁHÁLLE JETILIGI" MENEN UShÍRASÍW.
янв.21
Мойнақ дуз ислеп шығарыў заводы искерлиги үйренилди
янв.21
#Депутатлық_қадағалаў
янв.21
Исбилерменлик тараўы үйренилди
янв.21
Balıqshılıqtı rawajlandırıw joybarı úyrenildi
“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ҚИЁФАСИДАГИ МАҲАЛЛА” ДАСТУРИ ДОИРАСИДА

“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ҚИЁФАСИДАГИ МАҲАЛЛА” ДАСТУРИ ДОИРАСИДА

Янгиқўрғон туманида “Янги Ўзбекистон қиёфасидаги маҳалла” дастури асосида ҳудудлар қиёфасини тубдан янгилаш, ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларини амалга ошириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Бугун туман ҳокими,Халк депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович Қораполвон маҳалласида бўлиб, дастур ижроси доирасида бажарилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Айни вақтда “Зафар қурилиш сервис” МЧЖ томонидан маҳаллада замонавий кутубхона ҳамда IT марказини ташкил этиш ишлари амалга оширилмоқда.

Ўрганиш жараёнида Нажмиддинов Асадулла Икромович қурилиш ишларининг сифати, белгиланган муддатларда бажарилиши ҳамда ҳудудда ободончилик ва тартиб-интизомни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Шунингдек, йўл бўйларида фаолият юритаётган тадбиркорлик объектлари атрофидаги тартибсизликларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

✅ Мазкур ишлар маҳалла аҳолиси, айниқса ёшлар учун замонавий шароитлар яратиш, китобхонлик ва рақамли билимларни ривожлантиришга хизмат қилади.

Slide 1 of 1