Yangiliklar

Deputat faoliyatidan

Туман тиббиёт бирлашмасининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди

Жорий йилнинг 6-ноябрь куни Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Олия Бахрамова Туман тиббиёт бирлашмасида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди. Текширув давомида иситиш тизимлари, электр ва сув таъминоти, дори-дармон захиралари ҳамда тез тиббий ёрдам бўлимларининг тайёргарлик ҳолати кўздан кечирилди.

Барча муассасаларда иситиш тизимлари таъмирланиб, ёқилғи захираси яратилган. Дизель генераторлар тайёр ҳолатга келтирилган. Шунингдек, ходимларни иссиқ кийимлар билан таъминлаш ва аҳоли ўртасида мавсумий касалликларни олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. 

Slide 1 of 2