61-СОНЛИ МАКТАБДАГИ БУНЁДКОРЛИК ИШЛАРИ ЎРГАНИЛДИ Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши котибияти мудири Эргашева Мунисхон Рустамбековна ҳамда Кенгаш депутати Ашуров Алишер Имомович томонидан 8-Ғовозон сайлов округида жойлашган 61-сонли умумий ўрта таълим мактабида «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар жараёни ўрганилди.
Ўрганиш давомида қурилиш ва таъмирлаш ишларининг бориши, бажарилаётган ишларнинг сифати, белгиланган лойиҳа талабларига мувофиқлиги ҳамда ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, ишларни белгиланган муддатда ва сифатли якунлаш, янги ўқув йили олдидан ўқувчилар ҳамда педагоглар учун муносиб, хавфсиз ва қулай шароитлар яратиш бўйича масъулларга тегишли тавсиялар берилди. Мазкур лойиҳа ижроси Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши ва ҳудуд депутатининг доимий назоратида экани таъкидланди.