Yangiliklar

Депутат фаолиятидан

🔹Халқ орасига кириш, аҳоли билан яқиндан мулоқот ўрнатиш ҳамда уларнинг дардини эшитиб, оғирини енгил қилиш бугунги кундаги энг долзарб вазифалардан. Сайловчилар оғирини енгил қилиш, аҳолига муносиб шарт-шароит яратиб беришда депутатлар фаоллиги керак бўлади.

🔹 Мирзаобод туман Кенгаши депутати И.Норқўзиев томонидан тумандаги “Обод қишлоқ обод маҳалла” дастури асосида “Мирзачўл” МФЙ ҳудудда электр таъминотини яхшилаш бўйича қилинаётган ишлар депутат назоратига олиниб ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан: “Мирзачўл” МФЙ “Шўразак” қишлоғига “Обод маҳалла” дастури асосида 45 та ахоли ҳонадонларига мўлжаллаб 50 та бетон устунлар ўрнатилиб , 2 км СИП кабеллари тортилишига эришилди. 

Slide 1 of 1