Yangiliklar

Депутат назорати

Мирзаободда болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўрганилди

Мирзаобод туманида болалар мусиқа ва санъат мактабларининг ҳолати ўрганилиб, уларнинг моддий-техник базаси, миллий чолғу асбоблари ва таълим жараёнлари таҳлил қилинди.

“Миллий тикланиш” демократик партияси Сырдарё вилоят Кенгаши фаоллари ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ҳ.Аманбаева раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ мактаблардаги мавжуд шароитлар, педагог кадрлар салоҳияти ва ўқув жараёнларини кўздан кечирди.

Муассасалар фаолиятини яхшилаш мақсадида бир қатор таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилда ва болалар ижодий салоҳиятини юксалтириш учун мактабларнинг имкониятлари кенгайтирилиши таъкидланди.

Slide 1 of 1