Yangiliklar

So‘ngi yangiliklar

янв.21
2025 йил 17 ноябр куни Халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгашининг еттинчи чақириқ ўн бешинчи сессияси ўтказилди.
янв.21
Viloyat va tuman Kengashi deputatlari ishtirokida aholining arzon va sifatli oziq-ovqat mahsulotlariga bo‘lgan ta’minoti o‘rganildi.
янв.21
2025 йил 30 октябр куни Халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгашининг еттинчи чақириқ ўн тўртинчи сессияси ўтказилди.
янв.21
KORRUPSIYAGA QARSHI KURASH – HAR BIR VAZIFADA OCHIQLIK VA SHAFFOFLIK TALABI!
янв.21
2025 йил 4 сенябр куни Халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгашининг еттинчи чақириқ ўн иккинчи сессияси ўтказилди.
янв.21
2025 йил 5 август куни Халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгаши депутати А.Дадаев томонидан кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ўрганилди.
янв.21
2025 йил 5 август куни Халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгаши депутати Ж.Ахмедов томонидан кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ўрганилди.
янв.21
2025 йил 5 август куни Халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгаши депутати Ф.Эшназарова томонидан кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ўрганилди.
янв.21
2025 йил 2 июлъ куни Халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгашининг еттинчи чақириқ ўнинчи сессияси ўтказилди.
янв.21
2025 йил 27 феврал куни Халқ депутатлари Мирзачўл туман Кенгаши Аграр, қурилиш, коммунал сохалар, экология, саноат ва транспорт масалалари бўйича доимий комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Депутат сайловчилари билан учрашди

Депутат сайловчилари билан учрашди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Артиков Казбек Жумабаевичнинг Бўзатов тумани «Бўзатов» посёлка фуқаролар йиғини сайловчилари билан учрашувлари ҳар галдагидек самимий руҳда ўтди.

  Депутат тумандаги бир қатор ижтимоий объект ва таълим муассасаларида бўлиб, фуқаролар билан дилдан мулоқот қилди, уларни ўйлантириб келаётган масалаларга тегишли ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда ечим излади.

  Очиқ ва самимий руҳда ўтган учрашувларда аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш, фуқароларни тўлиқ суюлтирилган газ балонлари, электр энергияси, тоза ичимлик суви ва оқова сув билан таъминлаш бўйича бир қатор фикрлар билдирилиб, ушбу масалалар мутасаддилар билан биргаликда ҳал этиладиган бўлди.

  Мазкур учрашувлар давомида депутат тумандаги 1-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, мактаб фаолияти билан танишди. Ўрганишлар давомида депутат томонидан ёшларга Давлат раҳбарининг 14-февраль куни ёшлар билан бўлиб ўтган йиғилишида ёшларни иш билан таъминлаш, тадбиркорлик ва таълим олиш учун янги имкониятлар яратишга оид қабул қилинган қарор ва фармонлар, Давлат дастури тушунтирилди.

  Депутат учрашувлари давомида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, Қонун, фармон ва қарорларнинг мазмун ва аҳамиятига, жумладан Қорақалпоғистон учун берилаётган имкониятлар, шунингдек партиямизнинг сайловолди дастурида илгари сурилган ташаббуслар тўғрисида ҳам атрофлича маълумотлар берди. Аҳолининг 20 га яқин мурожаатлари ва кўп йиллардан бери ечимини кутиб турган масалалар ўрганилди. 

  Мурожаатлардан келиб чиқиб, депутат ўз уйидан тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқароларга ёрдам берди. Шунингдек, ечимлари вақт ва ўрганишни талаб этадиган мурожаатлар ижроси назоратга олинди ва тегишли идораларга сўровномалар юборилди. 

Slide 1 of 1